ФОТОРЕПОРТАЖ
Мустақиллик байрами арафасида Наманган вилояти Чортоқ туманида “Ласкидон” оилавий шифокорлик пункти фойдаланишга топширилди. Маҳаллий бюджет маблағи ҳисобидан мукаммал таъмирдан чиқарилган собиқ ҚВП биноси бутунлай янги қиёфа касб этиб, замонавий шарт-шароитларга эга бўлди.
Мазкур ОШП “Ласкидон”, “Кесканёр” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи 5 мингдан зиёд аҳолига бирламчи тиббий хизмат кўрсатади. Бу ерда тор доирадаги мутахассислар, патронаж хизмати, кундузги стационар бўлими фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, ўндан ортиқ турда лаборатория текширувлари ўтказилади ҳамда муолажа даврида беморлар 120 турдаги дори воситалари билан бепул таъминланади.
Тиббий муассасанинг очилиш маросимида Наманган вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов иштирок этди.
[gallery-13370]
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА