ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Чортоқ туманида кенг кўламли қурилиш ва бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда. Хусусан, Чортоқ сойининг Бобур массиви ҳудудидан ўтувчи қисмида ободонлаштириш ва реконструкция ишлари жадал суръатларда амалга оширилмоқда.
Айни пайтда мазкур ҳудудда сой ўзанини каскадлаш, шунингдек, аҳоли учун қулай ва хавфсиз муҳит яратишга қаратилган замонавий экойўлак барпо этилмоқда.
[gallery-27332]
Ушбу лойиҳа туман инфратузилмасини янада такомиллаштириш, аҳоли учун обод, хавфсиз ва ҳар томонлама қулай яшаш муҳитини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Шунингдек, бунёдкорлик ишлари доирасида туман ҳудудидан ўтувчи D–111 автомобиль йўлининг 15–16-километр оралиғида, темир йўл устидан ўтказилган мавжуд кўприк ўрнида замонавий талабларга жавоб берадиган, ҳаракат хавфсизлигини таъминловчи ва фойдаланиш учун қулай янги кўприк барпо этиш режалаштирилган.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА