Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чортоқда олимпиада
09:08 / 2022-03-01

Наманган вилоятининг Чортоқ туманидаги 5-сонли давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати нафақат Фарғона водийси, балки Республика миқёсида ҳам ўз ўрни ва нуфузига эга бўлган таълим муассасаларидан биридир.

Ўтган ўқув йилида мактаб-интернат битирувчиларининг барчаси олий ўқув юртлари талабаси бўлгани бунинг ёрқин исботидир.

Бу ерда “Математика ва информатика фанлари ойлиги” доирасида ташкиллаштирилган “Инновацион олимпиада”да тумандаги барча умумтаълим муассасалари ўқувчилари иштирок этди.

Олимпиада материаллари алоҳида ажратилган хонада, таклиф этилган барча  ўқувчиларнинг устозлари томонидан ҳамжиҳатликда тузилиб, шу оннинг ўзидаёқ ўқувчиларга тақдим этилди.

Ўқувчилар вазифаларни бажараётган вақтда жонли мулоқот уюштирилди. “Бир хил масаладан 10 та ишлагандан кўра, битта масалани 10 хил кўринишда ишлаш афзал” шиорига амал қилган ҳолда масалалар турли кўринишда ишланди. Педагогикадаги муаммолар таҳлил қилинди. Кўп йиллик тажрибага эга устозлар иштирокидаги “маҳорат сабоқлари” кўпчиликда катта қизиқиш уйғотди. Ёш педагоглар янги ғоялар билан ўртоқлашди.

Олимпиада ғолиблари ва устозлар рағбатлантирилди.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА