Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чортоқ туманидаги мактаблар қиш мавсумига етарли тайёргарлик кўрмагани аниқланди
16:06 / 2023-01-13

Наманган вилоятининг Чортоқ тумани мактабларидаги куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларининг натижаси ва бугунги аномал совуқ об-ҳаво шароитидаги ҳолат жамоатчилик нигоҳида бўлди.

Наманган вилоят истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари ҳудудий бирлашмаси томонидан тузилган жамоатчилик ишчи гуруҳининг тумандаги 48-сонли умум таълим мактабидаги ўрганишлари давомида муассасаларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари етарли даражада олиб борилмагани аниқланди.

Мактаблар табиий газ билан таъминланмаган, иситиш қозонлари кўмирга мослаштирилган, қозонхонага бириктирилган ходимлар кўмир ёқиш учун олдинига ўтин билан чўғлатиб олиб, кейин ёқишга мажбур бўлмоқда.

Иситиш қозонларига махсус сувни айлантирувчи (серкулярный) насослар ўрнатилган ва кўмир ёниши учун махсус ҳаво айлантирувчи насослар билан жиҳозланган.

Ўрганиш вақтида 480-мактаб машғулот хоналаридаги ҳарорат 7-10 даража совуқни кўрсатди, ўт ёқарлар иситиш тизимида сув музлаб қолмасликлари учун тинмай кўмир ёқиш билан овора...

ЎзА