ФОТОРЕПОРТАЖ
Регистон ансамблининг “Чорсу” меъморий обидаси – санъат галереясида янгиланиш ва яшариш айёми - Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган “Баҳор сеҳри” номли бадиий кўргазма иш бошлади.
[gallery-11076]
Регистон ансамбли мустақил дирекцияси ва Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Самарқанд вилояти бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган кўргазмадан Аслиддин Исаев, Аҳмадхон Исоев, Жума Абдурауф, Алексей Шербаков, Хуршид Халилов, Мунира Султонова, Абиб Исмоилов, Абдумуқадим Ҳалимов, Мухтор Самадов, Николай Султонов, Нуриддин Исаев каби самарқандлик рассомларнинг Наврўз айёми, баҳор фасли, кўклам юмушлари билан боғлиқ энг сара асарлари ўрин олган.
Жумладан, Аслиддин Исаевнинг “Наврўз”, “Қайтиш”, Хуршид Халиловнинг “Табиат овози”, “Тароналар ови”, Жума Абдурауфнинг “Тераклар”, Нуриддин Исаевнинг “Бузилмаган боғ” каби асарлари санъат ихлосмандларида катта қизиқиш уйғотмоқда.
Алишер ИСРОИЛОВ(сурат),ЎзА