Чоризм даврида ўзбек тилининг ўрганилиши
Тўлқин Маманазарович ТОҒАЕВ доцент Алишер Навоий номидаги ўзбек тили ва адабиёти университети Тошкент, Ўзбекистон
Аннотация
Ушбу мақола чоризм мустамлакачилиги даврида “сарт тили” номи билан юритилган ўзбек тилининг рус жамиятида ўрганилиши ва ўқитилиши тарихига бағишланган. Унда ўзбек тили бўйича нашр этилган турли русча-ўзбекча луғатлар, маҳаллий тилни ўрганишга мўлжалланган амалий қўлланмалар, ўқув мажмуалари, сўзлашгичлар тўғрисида маълумот берилган.
Таянч сўзлар: ўзбек тили, миссионерлик, рус туркологияси, луғат, амалий қўлланма.