Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Чўл гули” - жавоҳирлар кўргазмаси юлдузи
11:41 / 2022-07-04

Ҳамкорларимиз саҳифаларида

Заргарлик буюмлари кўргазмасида амирлик аёл дизайнерлар инновация тўпламини намойиш қилди, дея хабар бермоқда “WAM” ахборот агентлиги.

Шаржа кўргазма марказида бўлиб ўтган БАА жавоҳирлари кўргазмасининг учинчи нашри катта муваффақият қозонди. Савдо-саноат палатаси томонидан эътироф этилган “Амирлик заргарлари” платформасида иштирок этиш чоғида бой меросдан илҳомланган йигирма нафарга яқин заргар аёл олтин ва олмос тақинчоқларининг ўзгача дизайнга эга тўпламини намойиш этди.

Кўргазмада Шамма Алхалламий “Салим аш Шуъайби заргари” ширкати билан ҳамкорликда “Чўл гули” (Desert Blossom) номи билан яратган заргарлик буюмлари коллекцияси намойиш этилди. Энг ноёб гул шаклларини акс эттирган, 1300 соатдан кўпроқ вақт давомида икки килограмм олтин, 250 карат олий нав олмос ва ёқут каби қимматбаҳо тошлардан ясалган дизайн  томошабинларни маҳлиё қилди.

Шаржа экспо маркази бош менежери Саиф Муҳаммад ал Мидфа БАА дизайнерлари жавоҳирлар кўргазмасидаги иштирокидан мамнунлигини билдириб, миллий дизайнерлар истеъдодидан ҳайратда эканини яширмади.

“Амирлик заргарлари” кўргазмасида парфюмерияга ихтисослашган компаниялар ҳам иштирок этиб, истеъмолчиларга энг ёқимли ифорлар кенг танловини, табиий хушбўй мойлардан иборат турли маҳсулотларни ҳам тақдим этди.

Муҳаррама Пирматова, ЎзА