Чўкаётган қайиқлардаги 400 нафардан ортиқ муҳожирлар қутқариб қолинди
Ўрта ер денгизида чўкаётган қайиқлардаги 400 нафардан ортиқ муҳожирлар қутқариб қолинди, деб хабар бермоқда Франциядаги SOS Mediterranee нодавлат ташкилоти.
“Яна икки нодавлат тузилмаларининг қутқарувчилари билан биргаликда тун бўйи олиб борилган тезкор чоралар туфайли ёғоч қайиқлардаги 400 нафардан ортиқ мигрант қутқариб қолинди”, дейилади ташкилотнинг Twitter саҳифасидаги маълумотда. Нодавлат ташкилотларининг кемасига жами 449 мигрант чиқариб олинган ва уларга тегишли ёрдам кўрсатилган.