Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Чўғ" – Фахриддин Ҳайитнинг янги китоби
16:51 / 2025-11-21

Миллий матбуот марказида истеъдодли шоир ва журналист Фахриддин Ҳайитнинг "Қанот" лойиҳаси доирасида чоп этилган "Чўғ" номли китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг ижодий масалалар бўйича биринчи ўринбосари Минҳожиддин Мирзо, адабиётшунос олим, филология фанлари доктори Нурбой Жабборов ва бошқалар мамлакатимизда китобхонлик, миллий адабиётни ривожлантириш бўйича тизимли ишлар олиб борилаётганини таъкидлади.

[gallery-26360]

Фахриддин Ҳайитнинг шеърлари халққа яқинлиги, самимияти, ўзига хос ижодий услуби билан ажралиб туриши қайд этилди.

Ижодкор 1980 йил туғилган. Ўзбекистон Миллий университетининг Журналистика факультетини тугатган. “Илинж” (2004), “Ҳар юракда бир Ватан” (2009) ва бошқа шеърий тўпламлари чоп этилган.

Фахриддин Ҳайитнинг янги "Чўғ" номли китоби ижодкорнинг кўнгил кечинмалари, Ватан, истиқлол, беғубор туйғуларни акс эттиргани билан аҳамиятли.

Н.Усмонова, О.Пардаев (сурат), ЎзА