Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий тиббиёт муассасалари учун ҳам қатор қулайлик, имтиёзлар яратилмоқда. Бунинг натижасида ҳудудларда хусусий тиббий клиникалар сони ҳам кўпайиб, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифати ошмоқда.
Хусусан, Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани Навоий маҳалласида кўп тармоқли “Имона медикал” хусусий даволаш килиникасининг фаолият бошлаши ҳудуд аҳолиси учун яна бир қулайлик бўлди.
Беш қаватли, кўп тармоқли мазкур хусусий клиника тадбиркор Абдуғани Турдиевнинг саъй-ҳаракатлари билан 7 миллиард сўмдан зиёд маблағ эвазига бунёд этилди. Клиника хорижнинг ривожланган давлатларида ишлаб чиқарилган энг сўнгги русмдаги 26 турдаги тиббий аппаратура ва лаборатория жиҳозлари билан таъминланган. Муассасада 12 нафардан зиёд олий тоифали шифокор ҳамда 26 нафар ҳамшира аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатади.
[gallery-15624]
50 ўринли клиникага саломатлигини тиклаш учун келган беморларга бир қатор қулайлик яратилган. Хусусан, азонтерапия, махсус спорт зал, (тракционн кроват), (фитобочка), (гидрованна), барча қулайликни ўзида мужассам этган шинам хона ва 50 турдаги таомлар менюси шакллантирилган.
Хусусий клиниканинг ишга тушиши ҳисобига 35 та янги иш ўрни яратилди ва 6 ой ичида бу кўрсаткични 60 тага етказиш мўлжалланмоқда.
Эзгу ва хайрли ташаббуслар давомида саховатпеша тадбиркор Абдуғани Турдиев ҳамда туман ҳокимлиги кўмагида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг 14 нафар фарзанди учун суннат тўйи ҳам ўтказилди.
Ўлмас Баротов, Жамшид Норқобилов (сурат), ЎзА мухбирлари