Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чироқчида белбоғли кураш бўйича мамлакат кубоги баҳслари ўтказилмоқда
16:44 / 2023-04-14

14 апрель куни Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани спорт мактабида белбоғли кураш бўйича 2010-2011 йилда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон кубоги беллашувлари бошланди.

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳамда белбоғли кураш федерациясининг йиллик тақвим-режасидаги мазкур мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан келган 300 нафарга яқин ёш полвон белбоғли курашнинг белбоғли кураш ва эркин йўналишида ғолиблик учун кураш тушишмоқда.

Мусобақанинг тантанали очилиш маросимида сўз олган Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров ва Қашқадарё вилояти белбоғли кураш федерацияси раиси Фарҳод Жумановлар мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спорт, хусусан, миллий спорт турларига қаратилаётган юксак эътибор хусусида таъкидлаб, иштирокчиларга омад тилашди.

Шундан сўнг Ўзбекистон кубоги беллашувларига старт берилди. Мусобақа регламентига  мувофиқ, бугун белбоғли кураш йўналишида ўғил болалар  11 та вазн тоифасида, қизлар эркин йўналишда 7 та вазн тоифасида куч синашишади

Мусобақа 16 апрелга қадар давом этади.  

Илҳом РАҲМОНОВ. ЎзА