Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чироқчида сектор раҳбарлари аҳолига байрамона кайфият улашди
12:25 / 2020-07-31

Маълумотларга кўра, икки кун давомида тумандаги 2 минг 210 та оилага бир миллиондан нақд пул тарқатилган.


Қашқадарёнинг Чироқчи тумани ҳокими бошчилигида барча сектор раҳбарлари Қурбон ҳайити муносабати билан тумандаги эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олди.

Маълумотларга кўра, икки кун давомида тумандаги 2 минг 210 та оилага бир миллиондан нақд пул тарқатилган.

Айтиш жоизки, туман ҳокими Х.Жўраев бошчилигида туманда ижтимоий аҳволи оғир, кам таъминланган секторлар кесимида рўйхати шакллантирилган кам даромадли оилаларга ҳар томонлама ёрдам бериш чоралари кўриб келинмоқда.

Муборак Қурбон ҳайити байрами арафасида бу саховат тадбирлари ўксик кўнгилларга қувонч улашаётир. Бугун туманнинг Чоштепа маҳалласида яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалардан бири камбағалликдан чиқди. Муборак кун муносабати билан ушбу оилага туман ҳокимининг ҳайитлик совғаси уч бош қўй топширилди.

Пандемия даврида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида бугун эрта тонгдан тумандаги кўплаб эҳтиёжманд оилаларга майда ва йирик шохли қорамоллар ва паррандалар тарқатилди.

Масалан, туман прокурори Баҳодир Худойқулов ва маҳаллий Кенгаш депутати Фарҳод Жуманов туманнинг Обод маҳалласида яшовчи эҳтиёжманд, кам таъминланган оилабоши Шаходат Мамановага бир бош сигирни туҳфа этишди.

Қурбон ҳайити байрами арафасида Президентимиз ташаббуси билан бошланган бу эзгу ишлар минглаб оилаларга шодлик улашмоқда.

Хусусан, 1-сектор ҳудудида 405 нафар оилага ҳайитлик тарқатилди.

Масалан, Чироқчи маҳалласидаги яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож оилага туман ҳокими бир бош сигир ҳадя қилди.Бугун Чироқчи тумани прокурори 2-сектор ҳудудидаги маҳаллаларда аҳолини камбағалликдан чиқариш мақсадида 75 та оилага чорвачиликни йўлга қўйиши учун 150 бош қўй ва 10 бош қорамол тарқатилди.

- Икки бош қўйни парваришлаш орқали аҳоли ўз даромадини оширади, - дейди туман прокурори Б.Худойқулов. - Яъни,икки бош қўй бир йилда икки маротаба қўзиласа 6 тага кўпаяди. Икки йилда 10 бош қўй қўрада деяверинг. Албатта, бу каби ҳайрли ташаббуслар орқали аҳолининг моддий таъминотини ошириш билан бирга бандлиги таъминланади. Камбағаллик рўйхатида турувчи оилаларнинг ҳеч бўлмаса битта аъзосини иш билан банд қилиш орқали бу оиланинг мушкулини осон қилиш ва уларнинг ҳаётга бўлган муносабатини ўзгартириш мумкин. Шундагина биз олдимизга қўйган мақсадимизга эришган бўламиз.

Туманнинг 3-сектор ҳудудидаги маҳаллаларда яшовчи «Темир дафтар» рўйхатида бўлган эҳтиёжманд оилаларга туман ИИО ФМБ бошлиғи Актамали Бешимқулов бошчилигидаги ички ишлар органи вакиллари томонидан 1 миллион сўмдан моддий ёрдам пуллари ва 8 бош болали сигир, 26 бош қўй ва қўзичоғи ҳамда 150 та товуқ тарқатилди.

Хуллас туманман кейинги пайтда амалга оширилаётган бу каби савобли ишларни санаб адоғига етиб бўлмайди. Энг муҳими бу каби хайрли амаллар ортидан ҳудуддаги эҳтиёжманд оилаларнинг моддий манфаатдорлиги оширилиб, турмуши фаровонлашмоқда. Бандлиги таъминланмоқда.

photo_2020-07-31_14-05-10.jpg

photo_2020-07-31_14-05-14.jpg

photo_2020-07-31_14-05-16.jpg