English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чирчиқлик иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига эҳтиром кўрсатилди
12:38 / 2022-05-04

Рамазон ҳайити ва 9 май –Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Жаҳонгир Абдиев, Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси мутасаддилари Чирчиқ шаҳрида истиқомат қилиб келаётган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари Григорий Колосов, Аклима Шайхутдинова ҳамда Николай Кудиновларнинг хонадонларида меҳмон бўлиб, фахрийларни байрам билан табриклади.

Самимий суҳбат давомида ўтмишнинг машаққатларини эслаган қаҳрамонларимиз уруш давридаги қийинчиликларни, халқимиз бошидан ўтказган оғир кунларни ёшларга гапириб берди. Бугунги фараҳбахш кунларнинг қадрига етиб, унга муносиб бўлиш кераклиги айтилди. Эзгулик, яхшилик ва ҳалолликни улуғлаб яшаш лозимлиги ҳақида панд-насиҳатлар берди.

Таъкидлаш керакки, урушда қатнашган, катта жасорат ва матонат кўрсатиб, бугунги дориломон кунлар учун курашган отахон ва онахонларимизни қанча эъзозласак, ардоқласак ҳам кам. Учрашувда кексаларга мутасаддилар томонидан эсдалик совғалари берилди.

А. Мусаев,

ЎзА