Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чирчиқдаги кутубхона таъмирланмоқда
18:52 / 2023-02-21

“Ташаббусли бюджет” лойиҳасида 2022 йилда Тошкент вилояти бўйича 393 та лойиҳа ғолиб бўлган эди. Улар орасида Чирчиқ шаҳридаги В.Ҳайдаров маҳалласининг марказий кутубхонасини таъмирлаш лойиҳаси бор. Бунинг учун давлат томонидан 1 миллиард сўм маблағ ажратилган.

Бу саъй-ҳаракатларда Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси, Ёшлар иттифоқи, маҳаллалардаги ёшлар етакчиларининг ўрни катта бўлди.  Ҳозирги пайтда мазкур кутубхона фондида 95 минг донадан зиёд турли бадиий, илмий-оммабоп китоблар мавжуд.  

Бироқ сўнгги 15 йил давомида мазкур зиё маскани қаровсиз аҳволга келиб қолган эди. Хусусан, бинодаги иссиқлик тизимининг йўқлиги, мавжуд китобларнинг сифатини йўқотиб, яроқсиз ҳолатга келиб қолишига сабаб бўлган. Шу кунларда бу ерда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб бориляпти. Жараён масъуллар томонидан назоратга олинган.  

[gallery-10654]

А. Мусаев, Д.Эрназаров (сурат) ЎзА.