Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чирчиқда “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” фестивали бошланди
09:10 / 2021-05-15

Айни пайтда Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” фестивали ўтказилмоқда.

Маълумки, 2021 йил мамлакатимизда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”, деб номланиб, бу борада давлат дастури қабул қилинди. Президент Шавкат Мирзиёев раислигида жорий 13 апрель куни ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш борасида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш масалаларига ҳам эътибор қаратилган эди. Турли фестиваль ва мусобақалар ўтказиб, ёшларни спорт, маданият ва санъатга қизиқтириш, нуфузли халқаро танловларга олиб чиқиш изчил давом эттирилиши алоҳида қайд этилди.  

Мазкур тадбирда иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари Алишер Саъдуллаев кириш сўзи билан очиб, берди.  

[gallery-2411]

Таъкидланганидек, ёшларнинг жўшқинлиги ва шижоати мамлакат тараққиётида беқиёс кучдир. Улар қалбида ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлаш, келажакка ишончини ошириш азалий анъана ва қадриятларнинг умрбоқийлигини ҳам таъминлайди. Шу боис, юртимизда айнан ёшлар масаласига эътибор давлатимиз сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири этиб белгиланган.

Тошкент вилояти ҳокимлиги ва ҳамкор вазирлик ва ташкилотлар томонидан ташкил этилган тадбирда барча ҳудудлардан кўплаб фаол ёшлар қатнашмоқда.  

Мазкур фестивалда карантин қоидалари асосида  турли кўнгилочар шоу-дастурлар, машҳур бизнесменлардан тренинглар, спортчилардан мастер класс, дизайнер ва мода дефилелари намойиш этилмоқда.  

Шунингдек, меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, кам таъминланган, эҳтиёжманд оила фарзандларидан иборат 50 нафар бола учун “Суннат тўйи” акцияси ўтказилди.  

Таъкидлаш жоизки, ёшларнинг бўш вақтини самарали ташкил этиш мақсадида ўтказилаётган ушбу оммавий тадбир учун интеллектуал ўйинлар, рақс майдони, аёллар учун махсус клуб, гастрономик ва болалар шаҳарчаси барпо этилган.

Фестиваль яна икки кун давом этади.

А.Мусаев, О.Ғуломов(сурат) , ЎзА