Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чирчиқда талаба-спортчилар бандлигига эътибор қаратилмоқда
15:57 / 2022-12-01

Давлатимиз раҳбари томонидан олий ўқув юртлари талабалари бандлигини таъминлаш бўйича белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Спортни ривожлантириш вазирлиги ва Чирчиқ шаҳар бандликка кўмаклашиш маркази ҳамкорлигида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида “Карьера куни” ахборот-таништирув тадбири ташкил этилди.

Спортни ривожлантириш вазирлиги Спорт-таълим ва илмий муассасалар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи М.Арзиқулов, Чирчиқ шаҳар Бандликка кўмаклашиш маркази директори С.Эркаев, депутатлар, компаниялар, корхоналар, ташкилотлар, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг раҳбарлари, меҳнат бозорида фаолият юритаётган ахборот-воситачилик фирмалари, профессор-ўқитувчилар ва талабалар иштирок этган тадбирда ёш мутахассисларни ишга жойлаштириш ҳамда уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.  

Тадбирда 70 дан ортиқ ташкилотлар 200 га яқин бўш иш ўринлари билан иштирок этди. Талабаларни қизиқтирган саволларга жавоб беришди. Бир нечта талабалар билан меҳнат шартномалари имзоланди. “Карьера куни” давомида университет профессор-ўқитувчилари томонидан ишлаб чиқилган спорт қурилмаларини амалиётга татбиқ этиш масалалари муҳокам қилинди.  

 

ЎзА