Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чирчиқда Ўзбекистон кубоги мусобақалари
14:11 / 2025-08-20

Юртимизда ёш авлоднинг спортга бўлган қизиқиши тобора ортиб бораётгани қувонарли ҳол. Айниқса, футбол ва теннис каби спорт турлари болалар орасида нафақат соғлом турмуш тарзини шакллантирмоқда, келажак чемпионлари учун мустаҳкам пойдевор яратмоқда. Шу маънода ёш спортчилар иштирокидаги турнирлар уларнинг маҳорат ва салоҳиятини юзага чиқаришда муҳим аҳамият касб этади.

Шу мақсадда 17–23 август кунлари Чирчиқ шаҳрида кичик ўсмирлар (ўғил ва қизлар) ўртасида U-14 Ўзбекистон кубоги мусобақалари бўлиб ўтмоқда.

Кеча бўлиб ўтган тантанали очилиш маросимида ёш спортчилар, мураббийлар ҳамда спорт ихлосмандлари иштирок этишди. Турнир давомида юртимизнинг турли ҳудудларидан келган жамоалар ўзаро беллашиб, ғолиблик учун кураш олиб боришади.  

Нигора Раҳмонова, ЎзА