Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чирчиқда Ҳаво флоти куни муносабати билан Ҳарбий ҳаво кучлари авиашоу намойиш этди
13:24 / 2021-08-14

Мамлакатимизда ҳар йили августь ойининг учинчи якшанбасида “Ҳаво флоти куни” нишонланиши анъана тусига кирган.

 Ушбу сана олдидан Мудофаа вазирлиги Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлиги томонидан Тошкент ҳарбий округи “Чирчиқ” полигонида авиашоу ўтказилди.

Авиапарвозларда Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондони генерал-майор Аҳмад Бурхонов ҳам иштирок этиш баробарида учувчиларнинг манёврларини кузатиб борди.

Тадбирда сўз олганлар соҳа ривожи, ушбу йўналишда ҳаётга татбиқ этилаётган янгиликлар хусусида тўхталиб, соҳа фидойиларини касб байрами билан самимий қутлади.

Таъкидлаш жоизки, сўнгги йиллар давомида ҲҲМ қўшинлари ва ҲҲК ўзининг профессионал маҳоратини муваффақиятли мукаммаллаштирди. Шахсий таркиб томонидан янги ва замонавий зенит ракета комплекслари, кўп мақсадли вертолётлар, замонавий ҳарбий-транспорт самолётлари ўзлаштирилди, тактик авиация парки таъмирланди.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти