“Соғлом авлод учун” жамғармаси Тиббий-ижтимоий маркази шифокорлари томонидан Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти ҳарбий хизматчилари ва уларнинг оила аъзолари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.
Касаллик аниқланган фуқароларга мутахассислар томонидан керакли тавсиялар, стационар ва амбулатор шароитда даволаниш учун йўлланмалар берилди.
Жумладан, замонавий диагностика ва даволаш-тиббиёт ускуналаридан фойдаланган ҳолда 66 нафар туғиш ёшидаги аёлга, 44 нафар болага, 3 нафари ўсмирга, жами 113 нафар ҳарбий хизматчи ва уларнинг оила аъзосига тиббий ёрдам кўрсатилди.
[gallery-10748]
Шунингдек, ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш бўйича мутахассислар томонидан тушунтиришлар ҳам ўтказилди. Суҳбат давомида “Репродуктив саломатлик ҳақида”, “ОИВ/ОИТС – ҳақида”, “Соғлом турмуш тарзи ҳақида”, “Йод танқислиги касалликлари” каби мавзуларида зарур маълумотлар берилди.
А.Мусаев, Д.Эрназаров.ЎзА.(сурат)