English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чирчиқда 1000 нафарга яқин ўқувчи ўз билимини синовдан ўтказди
20:12 / 2022-03-29

Чирчиқда мактаблар ўртасида “Институт олимпиадаси” танлови ўтказилди. Унда 23 та умумтаълим мактабларидан ўқувчилар она тили ва адабиёти, инглиз тили, математика, физика, кимё, биология фанлари бўйича беллашди.

Олимпиада натижаларига кўра, 1-ўринни 24 нафар, 2-ўринни 44 нафар, 3-ўринни 42 нафар ўқувчи эгаллаган. Олимпиадада шаҳар Халқ таълими бўлимига қарашли умумтаълим мактабларидан 7-8-9 синф ўқувчиларининг 1000 нафарига яқини иштирок этди. Ғолиблар диплом, эсдалик совға ва бадиий адабиётлар билан тақдирланди.

Маълумот учун, олимпиада Чирчиқ давлат педагогика институти, институт академик лицейи, ҳамда Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилган.

Мафтуна Каримова, ЎзА