Чиранма ғоз – ҳунаринг оз
Гулистон тумани Юлдуз маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан оқиб ўтувчи Дўстлик каналига тушиб кетган “Нексия” русумли автомашина Сирдарё вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарув отряди томонидан сувдан олиб чиқилди.
Гулистон тумани Юлдуз маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан оқиб ўтувчи Дўстлик каналига тушиб кетган “Нексия” русумли автомашина Сирдарё вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарув отряди томонидан сувдан олиб чиқилди.
Бу ҳақда Сирдарё вилояти ФВБ ахборот хизмати хабар берди.
Баъзан кўра била туриб, баъзида ўзингиз ҳам билмаган ҳолда турли хавфли “трук”ларни бажариб қўясиз. Бу “иш”ингиз яхшилик билан тугаса, хўб-хўб. Аммо Боёвут тумани Ш.Рашидов маҳалласида яшовчи фуқаро Таваккалқул Газбосаров(исми-шарифи ўзгаритилган)га ўхшаб, таваккал қилиб, охирги оқибатини ўйламай, катта канал устидан ўз автомобилингизда “сакраб ўтиш машқи”ни бажаришни хохлаб қолсангиз борми? Йўғ жойдан 10-15 миллион сўмга ўзингизни-ўзингиз чув тушириб ўтирибсизда...
Жорий йилнинг 2 ноябрь, куппа-кундузи соат 11:45 да вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси навбатчи-диспетчерлик хизмати “1050” қисқа рақамига Боёвут тумани Ш.Рашидов маҳалласида яшовчи фуқаро Таваккалқул Газбосаров ўзига тегишли бўлган “Нексия” автомашинаси Гулистон тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Дўстлик каналига тушиб кетганлигини маълум қилиб мурожаат этган.
Қабул қилинган хабарга асосан, вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарув отрядидан 4 нафар ёнғин-қутқарувчи (ғаввослар гуруҳи) белгиланган манзилга зудлик билан етиб бориб, воқеа жойи ўрганилганда, ҳақиқатдан ҳам, “Нексия” автомашинаси Дўстлик каналига тушиб кетганлиги маълум бўлди.
Зудлик билан қутқарув ишлари олиб борилиб, Гулистон тумани Юлдуз МФЙ худудидан оқиб ўтувчи каналга тушиб кетган машина каналдан олиб чиқилиб, ўз эгасига топширилди.
Ушбу хавфли “трук” натижасида содир этилган авто-улов ҳалокатининг сабаблари мутасадди идора вакиллари томонидан ўрганилмоқда.