Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чиқиндиларни қайта ишлаш йўлга қўйилади
15:09 / 2026-01-23

Боёвут туманининг ҳокими Ниёз Ҳазратқулов ва ҳокимнинг инновацион ривожланиш масалалари бўйича ўринбосари Муроджон Тўрақулов Жанубий Кореядан ташриф буюрган сармоядорлар билан учрашув ўтказди. Учрашувда KECC Holding Group ва Geotech Engineering-Design Group компаниялари вакиллари иштирок этишди.

Музокаралар давомида туман ҳудудидаги чиқиндихона базасида чиқиндиларни экологик хавфсиз усулда қайта ишлаш ва устини кўмиш орқали ҳосил бўладиган газдан генераторлар ёрдамида электр энергияси ишлаб чиқариш истиқболлари муҳокама қилинди. Лойиҳа нафақат экологик муаммоларни камайтиришга, балки ҳудуднинг энергия салоҳиятини ошириш ва муқобил энергия манбаларини яратишга қаратилган.

Шунингдек, учрашувда янги иш ўринлари яратиш, инновацион технологияларни жорий этиш, маҳаллий мутахассислар салоҳиятини ошириш ва хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш масалалари ҳам атрофлича муҳокама қилинди.

– Бу лойиҳа нафақат экологик вазиятни яхшилаш, балки янги иш ўринлари яратиш, маҳаллий мутахассислар салоҳиятини ошириш ва замонавий технологияларни жорий этиш имконини беради, – дейди Ниёз Ҳазратқулов.

Лойиҳани амалга ошириш жараёнида техник синовлар, инвестиция шартномалари ва инновацияларни самарали татбиқ этиш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Бу эса лойиҳани барқарор ва узоқ муддатли ривожланишга йўналтиришда муҳим омил ҳисобланади.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири