Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги тўғрисидаги низом тасдиқланди
13:18 / 2025-10-17

Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги тўғрисидаги низом тасдиқланди:

Низомда: 

Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлигининг мақоми, тизими, асосий вазифалари ва функциялари; 

Агентликнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги; 

Агентлик раҳбарларининг асосий функционал вазифалари ҳамда жавобгарлиги; 

Агентлик фаолиятини ташкил этиш, унинг республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби; 

Агентлик ва унинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини молиялаштириш, ходимларини моддий рағбатлантириш тартиби белгилаб берилган. 

Маълумот ўрнида, олдинроқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳаларида очиқликни таъминлаш ҳамда бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2024 йил 26 сентябрдаги ПФ-149-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш республика маркази негизида амалдаги штат бирликларини сақлаб қолган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузурида давлат муассасаси шаклида Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ташкил этилган эди.

А.Нарзуллоев, ЎзА