Бутун дунёда чиқиндиларнинг инсон ҳаёти ва соғлиғига, атроф-муҳитга зарарининг олдини олишга қаратилган катта лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Йилига дунё бўйлаб 2 миллиарддан ортиқ қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлади. Натижасида камида 33 фоизи экологик жиҳатдан хавфсиз бўлмаган усуллар билан қайта ишланади.
Маълумотларга кўра, ўртача киши бошига кунлик тўғри келадиган маиший чиқинди 0,74 кг-ни ташкил этар экан.
Давлат экология қўмитаси томонидан санитар тозалаш ташкилотлари тасарруфида мавжуд қаттиқ маиший чиқинди полигонларида қайта хатлов ўтказилиб, бугунги кунда санитар ва экологик талабларга зид равишда ташкил этилган, тўлиб қолган полигонлар рўйхати шакллантирилди.
[gallery-8178]
Жумладан, Хоразм вилояти Урганч тумани Ғайбу қишлоғи ҳудудида 1982 йилда ишга туширилган аҳоли яшаш манзиллари ҳамда сув объектларига яқин жойлашган, майдони 15 гектарни ташкил этувчи полигонда жорий текислаш ва рекултивация ишлари амалга оширилди.
Полигонни маиший чиқиндиларни умумий қабул қилиб олиш қуввати 900минг тонна бўлиб, бугунги кунда полигонга 1 млн. тонна чиқинди жойлаштирилган. Полигонга жойлаштирилган чиқиндиларнинг баландлиги 20-30метрни ташкил этмоқда.
Хоразм вилояти «Тоза ҳудуд» ДУКнинг 20 та, «Урганч авто эко транс» МЧЖнинг 6 та ва бошқа ташкилотлардан қўшимча 22 та жами 48 та махсус техника воситалари ҳамда 100 га яқин мутахассис ва ишчи ходимлар жалб қилиниб, чиқиндиларнинг атроф-муҳитга тарқалишини олдини олиш учун текислаш, суриш ва кўмиш ишлари амалга оширилди.
Бухоро вилояти Бухоро тумани «Қози Саид» қишлоғи ҳудудида 1971 йилда ишга туширилган аҳоли яшаш манзилларига яқин жойлашган, майдони 23,7 гектарни ташкил этувчи полигонда жорий текислаш ва рекултивация ишларини ташкил этиш белгилаб олинди.
Ушбу полигонга «Махсусавтохўжалик» МЧЖ томонидан Бухоро шаҳрида яшовчи аҳоли ва юридик ташкилотлардан ҳосил бўладиган маиший чиқиндилар жойлаштириб келинган. Полигоннинг маиший чиқиндиларни умумий қабул қилиб олиш қуввати 2,5 млн. тонна бўлиб, бугунги кунда полигонга 5,0 млн. тонна чиқинди жойлаштирилган.
Бугунги кунда полигон ҳудудидаги чиқиндиларни тупроқ билан кўмиш ишлари тугатилиб, жами 23,7 гектар майдон текисланиб, 102 000 м3 тупроқ билан кўмилди. Ушбу тадбирлар давомида 43 696 литр дизель, 17 955 м3 газ ёқилғиси сарфланди.
Тошкент вилояти Янгийўл тумани «Халқобод» қишлоғи ҳудудидаги майдон 2017 йилда фойдаланишга туширилган, аҳоли яшаш манзилларига яқин жойлашган бўлиб, 37 гектарни ташкил этади. Ушбу полигонга Тошкент вилояти «Тоза ҳудуд» ДУКнинг Янгийўл ва Зангиота туманлари филиаллари ҳамда Тошкент шаҳрида фаолият олиб борувчи санитар тозалашга ихтисослаштирилган корхоналар томонидан жисмоний ва юридик шахслардан ҳосил бўладиган маиший чиқиндилар жойлаштириб келинган.
Бугунги кунда полигонга 1,7 млн. тонна чиқинди жойлаштирилган бўлиб, уларнинг баландлиги 3-4 метрни ташкил этади.
Жорий йилнинг 13 июнь кунидан 8 июль кунига қадар, Тошкент вилояти «Тоза ҳудуд» ДУКнинг 20 та ва бошқа ташкилотлардан қўшимча 7 та, жами 27 та махсус техника ҳамда 40 га яқин мутахассис ва ишчи ходимлар жалб қилиниб, чиқиндиларни атроф-муҳитга тарқалишининг олдини олиш учун текислаш, суриш ҳамда тупроқ билан кўмиш ишлари амалга оширилди.
Бугунги кунда полигон ҳудудидаги чиқиндиларни тупроқ билан кўмиш ишлари тугатилиб, жами 37 гектар майдон текисланиб, 11 300 м3 тупроқ билан кўмилди.
Тошкент тумани «Оқтом» МФЙ ҳудудида жойлашган маиший чиқинди полигонида жорий йилнинг март ойида Тошкент вилояти «Тоза ҳудуд» ДУКнинг 5 та махсус техникаси ҳамда 10 га яқин мутахассис ва ишчи ходимлари жалб қилиниб, чиқиндиларни атроф-муҳитга тарқалишининг олдини олиш учун текислаш, суриш ҳамда тупроқ билан кўмиш ишлари амалга оширилди.
Бугунги кунда полигон ҳудудидаги мавжуд 43,1 минг тонна чиқиндиларни тупроқ билан кўмиш ишлари тугатилиб, жами 6 гектар майдон текисланиб, 1 100 м3 тупроқ билан кўмилди.
Шунинг билан биргаликда, жорий йил март ойида Тошкент вилояти Қибрай тумани «Тузел» қишлоғидан аҳоли пунктидан 2-3 км. узоқликда жойлашган қаровсиз бўлган 20,6 гектар ер майдони қурилиш чиқиндиларини қайта ишлаш юзасидан «Био Эко Сервис» МЧЖга бириктирилиб, корхона томонидан замонавий қурилиш чиқинди полигони қурилди, махсус техника воситалари, чиқиндиларни саралаш ва иккиламчи маҳсулот ишлаб чиқариш ускуналари харид қилиниб, 9 та янги иш ўринлари яратилди. Ҳозирда қурилиш чиқинди полигонида мавжуд 172,1 минг тонна чиқиндиларнинг 112,9 минг тоннаси қайта ишлашга йўналтирилган 543 та чиқинди йиғиш майдончаларининг кадастр ҳужжатлари ишлаб чиқилди. 22 та қаттиқ маиший чиқинди полигонлари рекултивация қилиниб, шундан 7 та маиший чиқинди полигони ёпилди ва белгиланган тартибда маҳаллий ҳокимлик ер захиралари майдонига қайтарилди.
Осиё тараққиёт банки иштирокида «Қаттиқ маиший чиқиндиларни барқарор бошқариш» лойиҳаси доирасида 144 та чиқинди ташувчи техника ҳамда 6 000 та контейнер хариди бўйича эълон қилинган тендерда ғолиб ташкилотлар билан шартнома имзоланди.
Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Давлат экология қўмитаси томонидан бўлиб ўтган матбуот анжуманида қайд этилишича, Тошкент шаҳрида шу йилнинг 24-26 март кунлари бўлиб ўтган «Тошкент халқаро инвестиция форумида» Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки ўртасида «Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти ҳудудларида маиший чиқинди полигонларини рекултивация қилиш ва янги полигонлар қуриш» лойиҳалари доирасида умумий қиймати 120,0 млн. АҚШ долл. бўлган кредит шартномаси имзоланди.
Корея Республикасининг “KEITI” компанияси иштирокида «Жиззах вилоятида мавжуд полигонларни ёпиш янги замонавий полигонлар қуриш, моддий техник базасини мустаҳкамлаш» лойиҳаси доирасида 98,4 млн. АҚШ доллари (грант 8,4 АҚШ доллари, кредит 90,0 АҚШ доллари) миқдоридаги маблағлари ҳисобига Жиззах вилоятида чиқиндилар полигонида ҳосил бўладиган чиқинди газидан (метандан) электр энергияси ишлаб чиқарадиган ускуна ўрнатиш, тиббиёт чиқиндиларни ёқиш усули билан йўқ қилиш ускунаси, мавжуд полигонларни ёпиш янги замонавий полигонлар қуриш ва моддий техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида махсус техникалар ва контейнерлар харид қилиш режалаштирилган.
Бугунги кунда, Ш.Рашидов туманида маиший чиқиндиларни қайта ишлаш лойиҳаси доирасида 8,4 млн. АҚШ доллари миқдоридаги грант лойиҳаси концепцияси) ишлаб чиқилиб, белгиланган тартибда Корея Республикаси ҳукуматига киритилди.
Бундан ташқари, хорижий ҳамкор “EDCF” фонди ҳамда “KEITI” иштирокидаги 90,0 млн. АҚШ доллари миқдоридаги кредит лойиҳаси концепцияси ишлаб чиқилиб, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига киритилди.
Шаҳноза Маматуропова, ЎзА