“Ўзбекистон-2030” стратегиясида қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари билан қамраб олиш даражасини 100 фоизга, қайта ишлаш даражасини 65 фоизга ошириш кўзда тутилган.
Шу билан бирга куйдириладиган чиқиндилар улушини 35 фоизга етказиш, маиший чиқинди полигонларини камида 50 фоизга қисқартириш белгиланган бўлиб, бу борадаги ишлар шу йилнинг баҳор ойида янада жадаллашди. Гап шундаки давлатимиз раҳбарининг 2025 йил март ойида қабул қилган қарори билан Хитой компаниялари иштирокида чиқндилардан электр энергия ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Мазкур лойиҳаларнинг бориши ва қилинган ишлар бўйича Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги бош мутахассиси Ўринбой Маъмуров билан суҳбатлашдик.
-Ушбу лойиҳа қачондан ишга тушади ва бу экология ва атроф-муҳитга қанчалик наф келтиради?
- Ҳозирги кунда барча соҳаларда бўлгани каби чиқиндиларни бошқаришга ҳам юксак эътибор берилмоқда. Бунинг натижасида шу пайтгача полигонларда сақланиб келинаётган чиқиндиларни тўғри бошқариш, уларни атмосферага, атроф-муҳитга таъсирини камайтиришга эришилмоқда. Ўтган 2025 йилнинг март ойида давлатимиз раҳбарининг тегишли фармон ва қарорлари қабул қилинди. Мазкур қарорларга мувофиқ республикамизнинг 6 та ҳудудида (Андижон, Наманган, Фарғона, Қашқадарё, Самарқанд, Тошкент вилоятларида) Хитой Халқ Республикасининг 3 та компанияси томонидан қаттиқ маиший чиқиндиларни ёқиш ҳисобига электр энергиясини олиш инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда. Мазкур лойиҳалар доирасида 933 миллион АҚШ доллари миқдоридаги тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб қилиниб, лойиҳа доирасида йилига 3.6 миллион тонна маиший чиқиндилар ёқилиб, 1.6 млрд киловатт электр энергияси ишлаб чиқарилади. (давоми видеода)
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/MKUHoOXhClg" title="Chiqindidan elektr energiyasi ishlab chiqariladi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Санжар Тошпўлатов, Дониёр Якубов,
Улуғбек Тўхтаев, ЎзА