Ўзбекистон–Хитой иқтисодий муносабатлари энг юқори даражага чиқди, дейиш мумкин. Хитойнинг Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги ўрни бир даража юқорига кўтарилди ва биринчи қатордан жой олди.
Бунда ҳар икки давлат раҳбарлари имзолаган шартнома, битим, келишувлар пойдевор бўлди. Фарғона вилоятидаги қиймати 148 млн.доллар бўлган чиқиндини қайта ишлаш заводи ҳам ана шу ҳамкорлик инвестицион лойиҳаси асосида бунёд этилмоқда. Уни "China Everbright Group Co., LTD" қуриб ишга туширади. Шундай қилиб, Фарғонада Хитойнинг яна бир корхонаси рўйхатдан ўтди ва шу кунларда иш бошлади. У кунига 1500 тонна чиқиндиларни қайта ишлайдиган завод қуради ва 45 мГв ли иккита трубина орқали чиқиндини электр қувватига айлантиради. Бу ерда туну кун қурилиш ишлари амалга оширилмоқда.


Хитойлик ҳамкорлар учта асосий йўналишга эътибор қаратади: қаттиқ чиқиндиларни қайта ишлайди ва уни энергияга айлантиради, яшил атроф - муҳитни муҳофаза қилади ва сувни тозалайди. Компания дунёнинг Германия, Польша, Вьетнам каби қўплаб мамлакатларида шу каби заводлар қуриб ишлатиб келмоқда.

Фарғона вилоятидаги лойиҳа 10 гектар майдонни эгаллайди. Унинг таркибига кунига 750 тоннадан 2 дона буғ трубинасига уланган 1 дона 45 мегаВаттли гинератор киради. Қурилиш муддати эса 24 ой этиб белгиланган.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/hld6r51iK9Y" title="Chiqindidan elektr energiya ishlab chiqariladi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Муҳаммаджон Обидов,
Элёр Олимов(видео, сурат), ЎзА