Бугунги кунда Навоий кон-металлургия комбинатида босқичма-босқич амалга оширилаётган муҳим инвестицион лойиҳалардан бири 2 ва 7-гидрометаллургия заводининг чиқиндиларини биргаликда сақлаш учун 2-гидрометаллургия заводи чиқинди сақлаш омборини кенгайтириш ва реконструкция қилишга қаратилган.
Мазкур лойиҳа доирасида 2032 йилгача ушбу заводлар фаолияти натижасида ҳосил бўладиган чиқиндиларни биргаликда сақлаш учун янги майдонлар барпо этилмоқда. Лойиҳа бўйича қурилиш-монтаж ишлари Зарафшон қурилиш бошқармаси томонидан жадал суръатларда олиб борилмоқда.

– Бугунги кунда мазкур инвестицион лойиҳа доирасида 2-гидрометаллургия заводининг биринчи ва иккинчи чиқинди сақлаш омборларида тўғонларни турли баландликларга кўтариш бўйича ишлар амалга оширилмоқда, – дейди Марказий кон бошқармаси Қурилиш бўлими бошлиғи Хуршид Ойдинов. – Ҳозирги вақтга қадар узунлиги 12 километрдан ортиқ қувурлар тортилиб, 75 та компенсатор, турли ўлчамдаги 60 тадан ортиқ зулфинлар монтаж қилинди. Лойиҳа учун керакли асбоб-ускуналар комбинатнинг Навоий машинасозлик заводи, Марказий кон бошқармасининг Зарафшон таъмирлаш механика заводи ҳамда “Тошкент қувур заводи” МЧЖ томонидан тайёрланиб, етказиб берилмоқда.

Ушбу инвестицион лойиҳанинг амалга оширилиши комбинат корхоналарининг техноген чиқиндиларини хавфсиз сақланишини таъминлайди.
Азиза Ирисова,
“Навоий кон-металлургия комбинатида” АЖ
Марказий кон бошқармаси мухбири.
ЎзА