Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чипс – буйрак, кўз, жигар ва марказий асаб тизимига салбий таъсир қилувчи маҳсулот
17:17 / 2023-09-12

Чипс фарзандларимиз севиб истеъмол қиладиган маҳсулотлардан биридир. Бир-биридан мазали қарсилдоқ чипсларни татиб кўришдан баъзан биз катталар ҳам тийила олмаймиз. Ваҳоланки, ушбу маҳсулотдаги таъм берувчи турли хил кимёвий қўшимчалар инсон организмига салбий таъсир кўрсатади.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси мутахассисларининг таъкидлашича, маҳсулот таркибидаги акриламид – канцероген хусусиятларга эга токсик бирикма бўлиб, у маҳсулотни қовуриш пайтида ҳосил бўлади. Бирикма буйраклар, кўзлар, жигар ва марказий асаб тизимига салбий таъсир қилади. Глицидамид  саратонга олиб келадиган акриламиднинг метаболитидир.  

Акролеин – қовуриш пайтида ёғларнинг парчаланишида ҳосил бўлган акрил кислотасининг альдегидидир. Чипслар зарарли ёки йўқлигига жавоб берадиган бўлсак, шуни таъкидлаш керакки, бу модда жуда заҳарли ва ички органларга тасир қилади.  

Қўшимчалардан ташқари маҳсулот таркибида кўп миқдорда туз мавжуд бўлиб, у метаболизмни бузади ва суюқликни ушлаб туришга олиб келади. Натрий хлорид – юрак-қон томир тизимига салбий таъсир кўрсатади, суякларнинг тўлиқ ўсишига тўсқинлик қилади ва қон босимини оширади.    

Картошкали газаклардаги трансёғларнинг миқдори 30 дан 60 фоизгача. Бу газак компонентлари иммунитетни сусайтиради. Диабет ривожланиш хавфини оширади ва эркакларда тестостерон даражасини пасайтиради.    

Таъкидлаш керакки, тадқиқотларга кўра, трансёғларни мунтазам истеъмол қилиш кўкрак бези саратони эҳтимолини 40 фоизга оширади ва юрак хуружи, юрак-қон томир касалликларидан ўлимни оширади. Бундан ташқари, чипслар таркиби юқори калорияга эга, 100 грамм маҳсулот учун – ўртача 500-700 ккал. Бу барча машҳур газаклар орасида рекорд кўрсаткичдир.  

М.Қосимова, ЎзА