English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чиноздаги омборхонада келиб чиққан ёнғин бўйича қўшимча маълумот
19:20 / 2020-11-26

Аввал хабар берилганидек, бугун соат 11:31 да Тошкент вилояти Чиноз туманида жойлашган “Пахта нефт сақлаш” МЧЖ омборхонаси ҳудудидаги 5000 м.куб сиғимли ёқилғи резервуарида ёнғин келиб чиққан.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълум қилишича, унда таҳминан 120 тонна енгил алангаланувчи суюқ ёқилғи бўлган. Мазкур ҳолатни бартараф этиш учун воқеа жойига ФВВнинг 35 та махсус техникаси ҳамда 130 нафар ходимлари жалб этилган.

Ёнғин соат 14:19да ўраб олиниб, 18:15 тўлиқ бартараф этилди.

Ҳодиса жойига Фавқулодда вазиятлар, Энергетика вазирлиги раҳбарияти, шунингдек, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Прокуратура ва бошқа тегишли идораларнинг куч ва воситалари жалб этилган. Айни вақтда, воқеанинг келиб чиқиш сабаби бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.