Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чинозда 10 дан ортиқ корхона фаолият бошлади
18:35 / 2019-08-29

Тошкент вилояти Чиноз туманида 10 дан ортиқ корхона ва ижтимоий соҳа объектлари фойдаланишга топширилди.


Тошкент вилояти Чиноз туманида 10 дан ортиқ корхона ва ижтимоий соҳа объектлари фойдаланишга топширилди. 

Давлатимиз мустақиллигининг 28 йиллиги юртимиз бўйлаб кенг тантана қилинаётган шу кунларда мазкур ишлаб чиқариш қувватлари ва биноларнинг фойдаланишга топширилиши чинозликларга муносиб байрам туҳфаси бўлди. 

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизматидан маълум қилишича, 510 минг доллар миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция жалб этиш орқали “Peng Sheng shoes salita” қўшма корхонаси фаолияти йўлга қўйилди. Мазкур корхона чарм-поябзал маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлиб, корхона томонидан йилига 300 минг жуфт поябзал ишлаб чиқарилиши режалаштирилмоқда. Айни пайтда 40 нафар ёшлар корхонанинг иш фаолиятини ўргатиш мақсадида қисқа курсда ўқияпти. Корхонада дастлабки босқичда 40, тўлиқ қувват билан иш бошлангач 100 та иш ўрни яратилади. 

Туманда фаолият бошлаган корхоналардан яна бири – “Business nasl chorva” масъулияти чекланган жамияти. Лойиҳа қиймати 500 минг доллар, 500 миллион сўм бўлган янги гидропоника (замонавий иссиқхона мажмуаси) қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, хусусан экспортбоп помидор етиштиришга ихтисослашган бўлиб, келгусида яна бир неча истиқболли лойиҳалар бўйича иш олиб бориш режалаштирилмоқда. Мазкур жамият иш бошлаши билан 22 нафар чинозликлар доимий иш билан таъминланди. 

Макарон маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Ashraf Ramazan” қўшма корхонаси ҳам шу кунларда фаолият бошлади. Лойиҳа қиймати 1 миллион 684 минг доллар бўлган мазкур корхона маҳсулотларининг асосий қисми экспорт қилиниши режалаштирилган. Бу борада Афғонистон ислом республикасига минг тонна маҳсулот экспорт қилиш бўйича шартнома тузилган. Корхона фаолияти йўлга қўйилиши ҳисобига 60 та иш ўрни яратилди. 

Экспорт ўрнини босувчи фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Parmacom Medicine” МЧЖ фаолияти йўлга қўйилиши билан 35 нафар чинозликлар доимий иш билан таъминланди. Лойиҳа қиймати 2,5 миллиард сўм бўлган мазкур МЧЖ томонидан йилига 5 миллион дона маҳсулот ишлаб чиқарилиши режалаштирилмоқда. 

Маълумотларга кўра, туманда мустақиллик байрамига қадар яна бир қатор янги ишлаб чиқариш қувватлари, ижтимоий соҳа объектлари фойдаланишга топширилади.