Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чинободда давлат хизматлари марказининг филиали иш бошлади
16:40 / 2021-12-29

Андижон вилояти Балиқчи тумани Чинобод шаҳарчасида қарийб 80 минг нафар аҳолига хизмат кўрсатувчи туман давлат хизматлари марказининг филиали иш бошлади.

Филиалнинг очилиш  маросимида мамлакатимизда давлат хизматлари кўрсатиш тизимини такомиллаштириш, бу борада фуқароларга қулайликлар яратиш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилаётгани таъкидлади. Балиқчи тумани Чинобод шаҳарчаси туман марказидан 13 километр, вилоят марказидан 35 километр олисда жойлашган. Шаҳарча ва шаҳарча атрофидаги маҳалла фуқаролар йиғинларида 35 минг нафардан ортиқ фуқаро истиқомат қилади. Шу боис, мазкур ҳудудда яшовчи фуқаролар Давлат хизматларидан фойдаланиш учун туман марказига бориб келиш учун анчагина вақт ва маблағ сарфлашларига тўғри келади. Бу эса фуқароларнинг эътирозларига сабаб бўлмоқда. Барча қулайликларга эга туман Давлат хизматлари марказининг «Чинобод» филиали иш бошлаганлиги шаҳарча ва унга ёндош маҳаллаларда яшовчи аҳолининг узоғини яқин қилади. 

– Филиалимизда бир кунда ўртача 150-200 нафар жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматлари кўрсатиш имкони яратилган, – дейди Балиқчи туман Давлат хизматлари маркази директори Шерзодбек Сатторов. – Бундан буён ушбу ҳудудда яшовчи аҳоли давлат хизматларидан фойдаланиш учун ҳужжатларни кўтариб туман марказига бориб юрмайди. Улар филиал орқали ҳафтанинг душанбасидан жумасигача мурожаат қилиб, тез, қулай ва шаффоф кўрсатиладиган давлат хизматларидан фойдаланишлари мумкин. Чинобод шаҳарчаси аҳолиси янги йил байрами арафасида яратилган ушбу қулайликдан беҳад мамнун бўлмоқда.  

 

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ,  
З. УМРЗОҚОВ (сурат), ЎзА