English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чимбойлик ўқувчилар ҳам рекорд натижа қайд этишди
13:51 / 2025-08-18

Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой тумани ихтисослаштирилган мактаби 35 нафар битирувчисининг барчаси олий ўқув юртларига талабаликка тавсия этилди.

– Учинчи йилдирки, битирувчиларимиз 100 фоизлик натижа қайд этмоқда, – дейди  мактаб директори ўринбосари Раҳимбой Жуманов. – Шундан 28 нафари  давлат гранти асосида, 7 нафари тўловли шартнома асосида ўқишга қабул қилинди.  

Таъкидлаш жоизки, битирувчиларнинг ўртача тўплаган баллари 162,6 бўлиб, барча мактаблар ва ўрта махсус ўқув юртлари орасида мактабимиз энг яхши кўрсаткичлардан бирига эга бўлди.  Тўпланган баллар бўйича сифат кўрсаткичи 86 фоизни ташкил этди. Шундан 180 ва ундан юқори балл тўплаганлар 8 нафар бўлиб, улардан 2 нафари 189 балл тўплашга эришди.  

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири