Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чимбойда янги мактаб қурилиши якунланмоқда
10:52 / 2025-11-27

Давлатимиз раҳбарининг топшириғи асосида Божхона қўмитасига алоҳида дастурга мувофиқ ҳудудларда биттадан умумтаълим мактабида қурилиш-таъмирлаш ишларини ташкил этиш вазифаси юклатилган.

Шу асосда Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси томонидан Чимбой туманидаги “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида янгидан мактаб ва спорт зал қуриш ишлари белгиланган эди. Мазкур объектлар бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланиб, қурилиш ишлари бошлаб юборилди.

Ҳозирги кунда мазкур мактаб ва спорт зал тайёр ҳолатга келтирилмоқда. Барча синфхоналар замонавий жиҳозлар билан таъминланиб, ўқувчиларга бугунги кун талабига мос шароитлар яратилади. 330 ўринга мўлжалланган таълим маскани яқин кунларда фойдаланишга топширилади.

Довуд Абибуллаев,

ЎзА мухбири