Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чим устида хоккей: “Central Asia Championship”да жамоаларимиз кумуш медални қўлга киритди
13:05 / 2025-10-18

Пойтахтимизда бунёд этилиб, фаолиятини бошлаган “Олимпия шаҳарчаси” қисқа фурсатда халқаро мусобақалар марказига айланмоқда.

Куни кеча чим устида хоккей бўйича поёнига етган “Central Asia Championship” турнири спортчиларга чинакам олимпия кайфиятини тортиқ этгани билан аҳамиятли бўлди.

Турнир якунида ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросимида қатнашган Осиё чим устида хоккей федерацияси раиси ўринбосари Зоҳид Али шаҳарчадаги муҳит, мусобақа майдончалари, ҳакамлар учун яратилган шароитлар, табиат билан уйғунлик халқаро талаблар асосида эканини эътироф этди.

Бевосита ўйинлар сарҳисобига тўхталадиган бўлсак, Ўзбекистон эркаклар ва аёллар терма жамоалари саралаш босқичларида муваффақиятли қатнашди. Бироқ, ҳал қилувчи финал ўйинида йигитларимиз Қозоғистон жамоасига, қизларимиз эса Индонезия чим устида хоккейчиларига имкониятни бой бериб, кумуш медаллар билан кифояланди.

Эркаклар баҳсида учинчи ўрин Ҳонг Конг жамоасига тегишли бўлди.

Аёллар жамоалари ўртасидаги ўйинларда 3-ўринни Қозоғистон вакиллари қўлга киритди.

Т.Рўзиев,

ЎзА