English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чим устида хоккей бўйича мамлакатимиз спортчилари Қозоғистонда бронза медални қўлга киритди
09:52 / 2022-10-24

Қозоғистоннинг Толдиқўрғон шаҳрида чим устида хоккей бўйича ўтказилган Осиё хоккей федерацияси кубоги мусобақасида мамлакатимиз спортчилари 3-ўринни эгаллади.

Хитой Тайпейи, Гонконг, Индонезия, Қозоғистон, Тожикистон каби давлатлар спортчилари қаторида бизнинг аёллар миллий терма жамоамиз аъзолари ҳам муносиб иштирок этди.  

Қизғин ва муросасиз кечган беллашувда ҳамюртларимиз 3-ўринни қўлга киритди. Албатта, бу ютуқлар ёшларимизнинг келгусидаги нуфузли мусобақаларда янада юқори натижалар кўрсатишлари учун пойдевор вазифасини ўтайди.  

Қозоғистонда якунланган халқаро мусобақада совриндор бўлган терма жамоамиз аъзолари Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди.  

 

ЎзА