Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чим устида хоккей: Осиё кубоги совриндорлари тақдирланишди
19:20 / 2019-09-19

Хабарингиз бор, ўтган ҳафтада Сингапур давлатида чим устида хоккей бўйича қизлар ўртасида Осиё кубоги мусобақалари ўтказилган эди. Унда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ҳам иштирок этган ва якунда фахрли 2-ўринни қўлга киритишди.


Хабарингиз бор, ўтган ҳафтада Сингапур давлатида чим устида хоккей бўйича қизлар ўртасида Осиё кубоги мусобақалари ўтказилган эди. Унда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ҳам иштирок этган ва якунда фахрли 2-ўринни қўлга киритишди.

Бугун эрта тонгда Осиё кубоги совриндорлари юртимизга қайтиб келишди. Уларни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон чим устида хоккей федерацияси мутасаддилари, спортчиларнинг яқинлари ҳамда ОАВ ходимлари кутиб олди.

Таъкидлаш жоиз, Осиё кубогидаги 2-ўрин вакилларимизга келгуси йил кунчиқар юрт Японияда ўтказиладиган Осиё чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини тақдим этди.

Бугун пойтахтимиздаги “Олимпия шон-шуҳрати” музейида чим устида хоккей бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзоларини тақдирлаш маросими ўтказилди. Маросимда иштирок этган Ўзбекистон чим устида хоккей федерацияси президенти Баҳодир Аҳмедов ушбу спорт тури тарихи, унинг юртимизда ривожланиш жараёнлари ҳамда бугунги ёшларга яратиб берилаётган имкониятларга алоҳида тўхталиб, терма жамоамиз аъзоларига олдинда турган мусобақаларда омад тилади.

“Сизлар Осиё кубогида ҳақиқий қаҳрамонлик кўрсатдингиз. Бироқ, эришилган ғалабалардан мағрурланиб, ўз устингизда ишлашни пасайтирсангиз, билингки ҳеч нарсага эришолмайсиз. Шу боис бугунги ғалабаларни унутган ҳолда ўз устингизда янада кўпроқ ишланг, интилинг. Бунинг учун сизларга ҳукуматимиз томонидан барча шарт-шароитлар яратиб берилмоқда. Мен сизларнинг потенциалингизга ишонаман. Умид қиламанки, сизлар олимпиада ўйинлари йўлланмасини ҳам қўлга кирита оласиз ва бу йўлда сизларга омад ва зафарлар тилайман”, - деди тақдирлаш маросимида сўзга чиққан Баҳодир Аҳмедов.

Таъкидлаш жоиз, Осиё кубогида қизларимиз фақат мезбонларга 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйишди. Хитой Тайпейи терма жамоаси билан дуранг қайд этилган бўлса, Гонгконг, Баҳрайн ҳамда Шри-Ланкалик хоккейчи қизлар йирик ҳисобларда мағлуб этилди. Қолаверса, терма жамоамиз аъзоси Сабина Адизова мусобақанинг “Энг яхши спортчиси” номига сазовор бўлди.

Chim-ustida-xokkey (2).jpg

Chim-ustida-xokkey (3).jpg