Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чилонзордаги кўп қаватли уйлардан бирида ёнғин бўлди
10:42 / 2021-10-04

Пойтахтимизнинг Чилонзор туманидаги кўп қаватли уйлардан бирида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши натижасида портлаш содир бўлди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, Чилонзор тумани еттинчи мавзесида жойлашган 59-уйдаги хонадонлардан бирида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлган.

Фавқулодда вазият оқибатларини бартараф этиш учун вазирликнинг ёнғин-қутқарув экипажи дарҳол воқеа жойига етиб борди. Мавжуд маълумотларга кўра, айни вақтда, аҳоли жабрланмаган. Қурбонлар йўқ. 17 нафар уйи шикастланган фуқаролар вақтинчалик меҳмонхонага жойлаштирилди, дейилади хабарда.

М.Тошқораева, ЎзА