ФОТОРЕПОРТАЖ
Пойтахтимизнинг Чилонзор туманидаги «1-Чарх Камолон» маҳалла фуқаролар йиғинида Рамазон ойи муносабати билан эҳтиёжманд ва кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган хайрли тадбир ўтказилди.
Маҳаллада ҳозирги кунда 3548 нафар аҳоли истиқомат қилади. Тадбирда Ички ишлар вазирлиги академияси, Тошкент шаҳар ИИББ, Чилонзор туман ИИБ масъуллари, «Ватан» жамоат фонди вакиллари ҳамда жамоат фаоллари иштирок этди.
Йиғилишда «1-Чарх Камолон» МФЙ раиси Абдувоҳид Назаров маҳаллада амалга оширилаётган ишлар, аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уларга ечим топиш борасидаги саъй-ҳаракатлар ҳақида ахборот берди.
[gallery-27940]
Маҳаллага бириктирилган масъуллар иштирокида фуқаролар мурожаатлари ўрганилди. Жумладан, фуқаро Раҳматулло Ғуломовнинг жарроҳлик амалиётига муҳтожлиги аниқланиб, ҳомийлар кўмагида зарур маблағ шакллантирилди ва амалиёт ўтказилиб, беморнинг ҳаёти сақлаб қолинди.
Шунингдек, маҳалла ҳудудидаги тадбиркорлар ва фаоллар ташаббуси билан моддий қийин аҳволга тушиб қолган 20 нафар фуқарога молиявий ёрдам кўрсатилди. 16 нафар фуқарога 1 миллион сўмдан, 4 нафар фуқарога 500 минг сўм ва озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди. Бундан ташқари, 10 та эҳтиёжманд оилага озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.
Тадбир якунида «Ватан» жамоат фонди бўлим бошлиғи Ботир Содиқов маҳаллага бириктирилган бир гуруҳ ички ишлар ходимлари ҳамда фаолларга «Фидокорона меҳнати учун» кўкрак нишонини топширди.
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА