Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чилонзор туманида жиноятлар сони неча фоизга кўпайган?
17:11 / 2022-01-29

Халқ депутатлари Чилонзор туман кенгашининг суд-ҳуқуқ масалалари бўйича доимий комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар суди матбуот хизмати хабар қилди...

Йиғилишда жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди томонидан 2021 йил давомида одил судловни амалга ошириш борасида амалга оширган ишлар ҳақида ахборот тингланди ва амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди.

Хусусан, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида суд раиси Илгизар Сабировнинг маълумотига кўра, 2021 йилда 951 (625) нафар шахсга нисбатан 777 та (494) жиноят ишлари кўриб тамомланган. Ўтган йилга нисбатан кўриб тамомланган ишлар сони 283 тага (57,2 %), шахслар сони эса 326 тага (52,1 %) кўпайган.

Ҳисобот даврида туман судида кўриб тамомланган жиноят ишлар бўйича 951 нафар шахслардан 395 та шахс ижтимоий хавфи катта бўлмаган, 196 та шахс унча оғир бўлмаган, 317 та шахс оғир ва 43 та шахс ўта оғир тоифадаги жиноятлар содир қилган.

Кўриб тамомланган 951 нафар шахсга нисбатан 777 та жиноят ишлари бўйича 765 (518) нафар шахсга нисбатан 594 (391) та жиноят иши бўйича ҳукм чиқарилган, 182 (105) нафар шахсга нисбатан 181 та (101) ишлар тугатилган. Шундан 174 (98) нафар шахсга нисбатан 173 та (96) иш тарафларнинг ярашганлиги муносабати билан тугатилган.

Туман суди томонидан 464 (317) нафар шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган, 158 (93) нафар шахс суд залидан қамоқдан озод қилинган, 168 (107) та ҳолатда тергов органи томонидан асоссиз қўйилган моддалар айбловдан чиқарилган.

«2021 йил давомида 2020 йилнинг шу даврига нисбатан Тошкент шаҳар Чилонзор туманида умумий жиноятлар сони 57,2 фоизга (283 тага) кўпайган. Туманда аёлларга нисбатан 101 (66) нафар шахсга нисбатан 90 (57) та жиноят ишлари кўриб тамомланган бўлиб, ўтган йилга нисбатан кўриб тамомланган ишлар сони 33 тага (57,8 %), шахслар сони эса тага (53,0 %) кўпайганлигини кўрсатади. Жами 747 (495) нафар судланган шахсларнинг 59 (7,9%) нафарига жарима, 154 (20,6%) нафарига ахлоқ тузатиш ишлари, 248 (33,2%) нафарига озодликни чеклаш, 252 (33,7%) нафарига озодликдан маҳрум қилиш, 3 (0,4%) нафарига мажбурий жамоат ишлари жазоси тайинланган бўлса, 31 (4,1%) нафар шахс шартли ҳукм қилинган. Судланганларнинг 76 (51) нафари ёки 10,2 (10,3) фоизини аёллар, 17 (6) нафар ёки 2,3 (1,2) фоизини вояга етмаганлар, 395 (230) нафари ёки 52,9 (46,5) фоизини ёшлар ташкил этган», дейди жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди раиси Илгизар Сабиров.

Бундан ташқари, 2021 йилнинг 14 январидан бошлаб маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари ваколатига ўтказилганлиги сабабли 2021 йил давомида 11.370 нафар шахсга нисбатан 9.919 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар кўриб тамомланган. Кўриб тамомланган ишлар бўйича 8.998 нафар шахсга нисбатан маъмурий жазо қўлланилган, 2.372 нафар шахсга нисбатан юритилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар тугатилган.

«Менинг маҳаллам – менинг судьям» ғояси асосида Тошкент шаҳар суди судьялари ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғинларига доимий бириктирилган. Хусусан, ЖИБ Чилонзор туман суди судьялари ўзларига бириктирилган 51 та МФЙда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликка қарши курашиш, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, мавжуд муаммоларни тизимли ҳал этиш юзасидан учрашувлар ўтказиб келган.

252 та (32,43 %) ишлар сайёр суд мажлисларида кўрилган. Жиноятларнинг келиб чиқиш сабабларини бартараф қилиш тўғрисида 350 та (45,05 %) хусусий ажримлар чиқарилган.

Аҳоли билан очиқ мулоқотни кенгайтириш ва одил судловни амалга оширишда жамоатчилик ролини кучайтириш мақсадида ишларни судда кўришда кенг жамоатчилик жалб қилиниб, Маҳалла фуқаролар йиғинининг 24 та, Ёшлар иттифоқининг 7 та кафиллиги сабаб жами 17 нафар шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган ёки қонунда назарда тутилганидан кўра енгилроқ жазолар тайинланган.