English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Чилонзор тажрибаси” доирасидаги ишлар натижаси ўрганилди
16:41 / 2026-02-18

Тошкент шаҳар ҳокими бошчилигидаги ишчи гуруҳ “Чилонзор тажрибаси” доирасида йўлга қўйилган амалий ишлар натижаси билан танишди.

Давлатимиз раҳбари топшириқлари ижроси доирасида ташкил этилган ўрганиш жараёнида пойтахтнинг барча туманлари ҳокимлари, Тошкент шаҳар прокуратураси, Ички ишлар бош бошқармаси ҳамда Солиқ бошқармаси раҳбар ходимлари иштирок этди.

Дастлаб Чилонзор туман ҳокимлиги ҳудудида ташкил этилган замонавий Вазиятлар маркази фаолияти билан танишилди.

Айни пайтда Бешчинор маҳалласида хавфсизлик чораларини кучайтириш ва қўриқлов қамровини кенгайтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ўрганилмоқда.  

Жумладан, маҳалладаги кўп қаватли уй мисолида хавфсизликни замонавий ёндашувлар асосида таъминлаш, “Менинг инспекторим” мобил иловаси имкониятлари намойиши, 336 сонли МТТда ҳамда 173- сонли умумий ўрта таълим мактабида ҳарбийлаштирилган қўриқлаш афзалликлари ҳамда “Smart school” электрон дастурини жорий этиш йўналишидаги ишлар билан танишилди.  

Шунингдек, 336 сонли МТТда ота-оналар ва болалар учун Face-ID асосидаги кириш-чиқиш назорати тизимини жорий этиш таклиф этилди.

Бундан болалар хавфсизлигини кучайтириш, тарбия жараёнида амалда иштирок этмаётган, бироқ рўйхатда мавжуд ҳолатларни камайтириш, боғча ҳудудига кириш ҳамда фарзандни олиб чиқиш жараёнларини аниқроқ назорат қилиш каби вазифаларга хизмат қилиши кўзда тутилмоқда.

Шунингдек, мактабларда назорат масканларини ташкил қилиш таклиф қилинди.  

Гулноза Бобоева, ЎзА