Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чилидаги ўрмон ёнғини қурбонлари 112 кишига етди
13:00 / 2024-02-05

Чилининг Вальпараисо минтақасида содир бўлган ўрмон ёнғини оқибатида ҳалок бўлганлар сони 112 кишига етди. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазири ўринбосари Мануэль Монсалве “Т13” телеканали орқали маълум қилган.

Aввалроқ давлат суд-тиббиёт хизмати қурбонлар 99 киши эканини билдирган эди.

Монсалве қайд этишича, ҳозиргача фақат 32 жасаднинг шахси аниқланган.

Президент Габриэль Борич 5 февралда бошланган ёнғин қурбонлари хотираси учун мамлакатда икки кунлик мотам эълон қилди. Aввалроқ Борич Вальпараисо вилоятида фавқулодда ҳолат жорий этганди.