Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чили президенти иккинчи босқичда аниқланадиган бўлди
15:35 / 2025-11-17

Чилида президент сайлови биринчи босқичида 82,97 фоиз овоз ҳисоблаб чиқилгач, ҳукмрон коалиция вакили Жанетт Хара ва ўнг қанот сиёсатчиси Хосе Антонио Каст кейинги босқичга йўл олиши маълум бўлди.

Дастлабки турда ғалаба қозониш учун номзод 50 фоиздан кўп овоз тўплаши керак эди. Афсуски, биринчи уринишда Хара 26,71, Каст эса 24,12 фоиз овоз олди. Кейинги босқич 14 декабрга белгиланган.

Ким бўлишидан қатъи назар, янги президент жиноятчилик ва миграция масаласини ҳал қилишга кўпроқ эътибор қаратиши лозим. Зеро, сўнгги пайт сайловчиларни ташвишга солаётган асосий

муаммо жиноятчилик кўрсаткичи ўсиб бораётганидир.

– Менимча, энг долзарб муаммо – жиноятчилик, – дейди 71 ёшли фуқаро Хуан Ортега журналистларга. – Мен Нуноада яшайман. Авваллари тинч бўлган маҳалламизда ҳозир жуда кўп ўғирлик содир бўляпти.

Сентябрь ойида Американинг “Gallup” маслаҳат компанияси 144 мамлакатда хавфсизлик ҳолати бўйича глобал сўров натижасини эълон қилди. Тадқиқот давомида чилиликларнинг 61 фоизи кечқурун ва тунда юриш хавфсиз эмаслигини айтган.

С.Раҳимов, ЎзА