Чилангар «ишга киритиш» баҳонасида пул олганда қўлга тушди
Муборак магистраль газ қувурлари бошқармаси таъмирлаш бўлими чилангари А.Н. фуқаро С.Д.ни танишлари ёрдамида ушбу бошқармага ишга жойлаштириб қўйиш эвазига 5 миллион сўм олган.
Шу вақтда у Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Кўкдала тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ЎзА