Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чилангар “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази орқали ишга қабул қилинди
12:58 / 2024-04-08

Кўнгли кемтик, аммо метин ирода соҳиблари вақтни ғанимат билиб ундан оқилона фойдаланишга одатланган. Уларнинг интилиши эса, муносиб қўллаб-қувватланмоқда.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож ва ногиронлиги бўлган шахсларга манзилли ёрдам кўрсатиш ҳамда уларни касб-ҳунарга ўқитиш, бандлигини таъминлашда “Инсон” ижтимоий хизматлар марказларида тизимли ишлар йўлга қўйилган.  

Мазкур амалиётнинг татбиқ этилиши ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳаётда ўз ўрнини топиши ва даромадга эга бўлишида муҳим қадам бўлди.  

Тақдир тақозоси билан бахтсиз ҳодиса туфайли 2-гуруҳ ногирони бўлиб қолган карманалик Фарҳод Ахатов ҳаёт синовларига бардош бериб, ҳалол меҳнати билан рўзғор тебратмоқда. “Инсон” марказига мурожаат қилиб келган қаҳрамонимизга чап оёқ болдир протезини олишга ёрдам кўрсатилган. Бу эса, уни дадиллик билан ҳаракат қилишга, соғлом инсонлар қатори ўз даромадига эга бўлишга ундади.  

– 3 йилдан буён ишсиз эдим, – дейди Ф.Ахатов. – “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази томонидан менга Миллий гвардия Навоий вилоят бошқармасига чилангар вазифасига иш таклиф қилишди. Катта ўғлим ўтган йили ўқишга кирди. Кичиги 6-синфда ўқийди. Турмуш ўртоғим гидрогеолог бўлиб ишлайди. Ўзим ҳам мана ишни бошладим. Оиламга фойдам тегаётганидан хурсандман.

Ҳозир Фарҳод Ахатов Миллий гвардиянинг Навоий вилояти бошқармасида чилангар бўлиб ишламоқда.  

<iframe width="640" height="360" src="https://www.youtube.com/embed/3mrjIkTQSzY" title="Chilangar “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazi orqali ishga qabul qilindi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

А.Бўриев,  

ЎзА мухбири