Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чиба Гран-приси. Турсунқулова ярим финалда! Яна бир медаль нақд
14:33 / 2019-09-14

Бугун Японияда таэквондо бўйича Чиба-2019 Гран-присининг иккинчи куни старт олди.


Бугун Японияда таэквондо бўйича Чиба-2019 Гран-присининг иккинчи куни старт олди. 

Мусобақанинг иккичи кунида ҳамюртимиз Нигора Турсунқулова жангларни ўтказмоқда. 

Турсунқулова ярим финалга чиқиш учун британиялик Лорен Уильямсга қарши жанг қилди. Қизиқарли ва курашларга бой бўлган баҳсда ўзбекистонлик таэквондочи 17:8 ҳисобида ғалабага эришди. Энди ярим финалда Нигора франциялик Магда Вит-Эненга қарши даянга чиқади. 

Бундан олдин ҳамюртимиз 1/16 финалда коста-рикалик Кэтрин Альварадони (4:1), 1/8 финалда кореялик Ким Жан Дини (1:0) мағлуб этган эди. 

Эслатиб ўтамиз, кеча Светлана Осипова бронза медалига эга чиқди, Никита Рафалович эса 15 сентябрь куни мусобақада иштирок этади.

Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати