Чехияда террорчилик ҳужумига учраш эҳтимоли бўлган стратегик муҳим инфратузилма объектлари муҳофазаси кучайтирилди, дея маълум қилди мамлакат мудофаа вазири Яна Чернохова.
Болтиқ денгизида “Nord Stream-1” ва “Nord Stream-2” газ қувурининг портлашидан кейин Чехиядаги стратегик муҳим бўлган инфратузилма хавфсизлиги кучайтирилган назорат остига олинди", – деди Чернохова, мамлакат телевидениесида чиқиш қилиб.
Унинг таъкидлашича, шу йил февраль ойида Украинада ҳарбий ҳаракатлар бошлангандан кейин айрим шунга ўхшаш объектларга ташқаридан кузатувлар олиб боришга уринишлар кучайди. Чехия мудофаа вазирлиги раҳбарининг тахминича, гўё Россия томонидан Украинага ёрдам кўрсатаётган мамлакатларнинг мудофаа саноатини кучсизлантиришга қаратилган таҳдидлар мавжуд.
2014 йилда Чехиянинг Врбетице қишлоғида жойлашган қурол-яроғ омборида портлашлар юз берган эди. Чехия томони ушбу портлашларга Россиянинг махсус хизмати агентлари алоқадор деганди.
Чехия мудофаа вазирининг фикрича, НАТОнинг шарқий қаноти келгусида янада кучайтирилиши керак. Бундан ташқари, у Яқин Шарқ ва Африка “РФ таъсирида” қолмаслиги учун ушбу минтақаларда НАТОнинг бўлишини маъқуллади, деб ёзмоқда РИА Новости.