Чехияда парранда гриппи тарқалди
Чехиянинг Тахоу туманидаги Брод-над-Тихоу қишлоғида парранда гриппининг йирик учоғи аниқланди. Бу ерда 742 минг бош товуқ боқилади, деб хабар тарқатди Чехия ТВ Давлат ветеринария бошқармаси (ДВБ) берган маълумотга таяниб.
"ДВБ раиси Петр Майернинг маълум қилишича, ҳозирда бу ерда вируснинг патогенли даражаси аниқланмоқда. Бу Чехиядаги парранда гриппининг энг йирик учоғи бўлди", - дейилади хабарда.
Грипп тарқалган ҳудудни ёпиб қўйиш ва махсус ветеринар чоралар кўрилмоқда.
Европа озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги бошқармасининг (EFSA) баёнот беришича, Европа бир йилдан буён тарихдаги энг талофатли парранда гриппи эпидемиясини бошдан кечирмоқда.
Грипп тарқалган фермаларда ҳозиргача 50 миллион бош уй паррандаси йўқ қилинган, қиш кириши билан эса вирус тарқалиши икки баробарга тезлашмоқда.