Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чехияда коронавирусга қарши жорий этилган чеклов чоралари юмшатилди
16:21 / 2021-05-17

Чехия ҳукумати коронавирусга қарши жорий этилган чеклов чораларини юмшатди.

“ТАСС” хабарига кўра, кечадан бошлаб мамлакат фуқароларига оралиқ масофада икки метрдан ошиқ бўлса, ниқоб тақмасликка рухсат берилган.  

Мамлакатдаги эпидемиологик вазиятнинг яхшилангани туфайли шундай қарорга келинган.  

Одамлар гавжум жойда ниқоб тақиш мажбурияти сақланиб туради.  

Шунингдек, Чехияда дўконлар, сайёҳлик агентликлари ва бошқа турли муассасаларнинг фаолияти тикланиши айтилган.  

Олий ўқув даргоҳи талабалари машғулотларга киришган. Мактаб ўқувчилари ва талабалар вақти-вақти билан тестдан ўтказилади, боғча тарбияланувчилари учун бу мажбурий эмас, деб белгиланган.