Чехияда икки поезд тўқнашди, қурбонлар бор
Кеча тунда Чехиянинг Пардубице шаҳри яқинида йирик поезд ҳалокати юз берди. Дастлабки маълумотга кўра, ҳодиса оқибатида тўрт киши ҳалок бўлган, 34 киши жароҳатланган.
Қайд этилишича, “RegioJet” компаниясининг Прага – Кошице йўловчи поезди юк поезди билан тўқнашиб кетди.
Украина Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати ҳалок бўлганлар орасида ушбу мамлакатнинг икки фуқароси борлигини айтган.
Воқеа жойида мувофиқлаштирувчи гуруҳ тузилган. Эрталаб соат 4 да қутқарув амалиёти якунланди.
Украинанинг Брнодаги консуллиги ходими ҳодиса юз берган жойга бориб, қутқарувчилар, ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари билан доимий алоқа ўрнатган.