French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чехияда автобус ҳалокатида 21 бола жароҳат олди
19:00 / 2025-06-05

Чехиянинг Злата тоғи яқинида, Оломоуц вилояти Есеник шаҳрида содир бўлган автобус ҳалокатида 21 нафар бола ва бир ўқитувчи жароҳат олди.

"АзерТАЖ" хабарига кўра, жабрланганлар яқин атрофдаги шифохоналарга юборилган. Қутқарувчилар айтишича, жабрланганлар турли даражада яраланган.

- Автобус йўлдан чиқиб кетиб, дарахтга урилган, - дея хабар тарқатган полиция. - Зарба натижасида ҳайдовчи томондаги эшик эзилган. Воқеа жойида Чехия ва Польша ўт ўчириш ва тез ёрдам хизмати, полиция ходимлари ҳозир бўлган.